Элмас "Наполи" учун 200-ўйинни ўтказди

Элмас "Наполи" учун 200-ўйинни ўтказди
Италия чемпиони "Наполи" Серия А 12-турида "Аталанта"ни енгиб, муваффақиятсизликлардан кейин ўзини тиклашни уддалади. Македониялик футболчи Элиф Элмас учун бу учрашув "Наполи" таркибидаги юбилей, яъни 200-ўйин бўлди ва жамоа ушбу муваффақиятни муносиб тарзда нишонлади.

Ўйиндан олдин футболчига орқа томонида "200" рақами туширилган эсдалик футболкаси топширилди. Ушбу совғини "Наполи" клуби президенти Аурелио де Лаурентис шахсан тақдим этди.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг "Наполи" турнир жадвалида яна биринчи ўринни эгаллади. Бироқ асосий таъқибчилари "Интер" ва "Милан" ўзаро учрашувни якшанба оқшомида ўтказишади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.