"Барселона" ҳимоячиси янги позициядан гапирди

"Барселона" ҳимоячиси янги позициядан гапирди

"Барселона" ҳимоячиси янги позициядан гапирди
\"Барселона\"нинг чап қанот ҳимоячиси Жерар Мартин \"Атлетик Бильбао\" жамоасига қарши ўйинда ўзига нотаниш бўлган марказий ҳимоячи позициясида майдонга тушди. 23 ёшли испаниялик футболчи \"кўк-анорранглилар\"га \"Камп Ноу\"га қайтганидан кейинги илк учрашувда 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонишга ёрдам берди.

Мартин журналистларга берган интервьюсида шундай деди: \"Мен марказий ҳимоячи позициясида бир неча ҳафта давомида машғулот ўтказдим. Ҳар қандай ўйинда бу зарурат туғилиши мумкинлигини билар эдим. Осон бўлмади, чунки чизиқни доимий ушлаб туриш керак эди, бироқ бу рол менга қулай.\"

\"Барселона\"нинг навбатдаги рақиби \"Челси\" бўлиб, учрашув 25 ноябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.