Лапорта: Камп Ноудаги муҳит бошқача

Лапорта: Камп Ноудаги муҳит бошқача
Барселона президенти Жоан Лапорта янгиланган "Камп Ноу" стадионидаги биринчи ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. Каталония клуби ўз майдонига қайтишни "Атлетик Бильбао" устидан 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан нишонлади.

"Монжуйк" стадиони бизни вақтинча қутқариб қолди, аммо "Камп Ноу"даги муҳит бутунлай бошқача. Бу ҳақиқий футбол стадиони, мухлислар тўғридан-тўғри майдон ёнида жойлашган.

Қурилишнинг энг мураккаб қисми якунланди, энди қолган ишлар янада тезроқ амалга оширилади. Мақсадимиз – жараённи 2026-йилгача якунлаш", – дея таъкидлади Лапорта The Touchline нашрига берган интервьюсида.

Барселонанинг кейинги уй учрашуви 29-ноябрь куни "Алавес"га қарши бўлиб ўтади. Бироқ бунга қадар Ханс-Дитер Флик жамоаси Чемпионлар лигаси доирасида Лондонда "Челси"га қарши баҳс олиб боради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.