Эзе Тоттенхэм дарвозасига дубль қайд этди

Эзе Тоттенхэм дарвозасига дубль қайд этди
Шимолий Лондон дербисида "Арсенал" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйинда иккинчи бўлим жуда фаол бошланди. Эберечи Эзе "Тоттенхэм" дарвозасига гол уриб, "канонирлар"нинг устунлигини уч тўпга етказди – 3:0.

Шу тариқа, инглиз футболчиси ўйинда дубль қайд этди. У аввалроқ, учрашувнинг 41-дақиқасида ҳам гол муаллифи бўлган эди.

Шунингдек, "Арсенал"нинг яна бир голи Леандро Троссар томонидан киритилди. Эслатиб ўтамиз, ёз фаслида Эзе "Тоттенхэм" футболчисига айланиши мумкин эди ва трансфер келишуви эҳтимоли жуда юқори бўлган.

Бироқ "Арсенал" "Кристал Пэлас" юлдузини ўз сафига қўшиб олишга муваффақ бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.