Эзе: Мен хет-трик сўраб ибодат қилгандим


Лондоннинг \"Арсенал\" клуби ярим ҳимоячиси Эберичи Эзе \"Тоттенҳем\"га қарши дербида амалга оширган ҳет-трик ҳақида фикр билдирди. Англия чемпионатининг 12-тур учрашуви 23-ноябр куни бўлиб ўтди ва \"канонирлар\"нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Футболчининг сўзларига кўра, у бундай ўйин учун аввалдан ибодат қилган. \"Бу ўта махсус лаҳза.
Мен жуда миннатдорман. Мен бу ҳақида ибодат қилдим.
Ҳет-трик сўрадим ва Худога шукур қиламанки, у менга бу имкониятни берди\", — дейди футболчи ўйиндан сўнг. \"Арсенал\" жамоаси 12 ўйиндан сўнг 29 очко жамғариб, Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













