Анже ва Брест ғалабага эришди

Анже ва Брест ғалабага эришди
1-Лига 13-турининг айрим ўйинлари якунланди. Яссин Белкидимнинг дастлабки дақиқаларда урган голи "Анже" жамоасига сафарда "Тулуза" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишга имкон берди.

"Брест" эса "Мец" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Ромен Дел Кастильо томонидан 90-дақиқада амалга оширилган иккинчи пеналтидан гол урилди.

"Нант" ва "Лорьян" ўртасидаги учрашувда эса Чидози Авазэм ўз дарвозасига 45-дақиқада гол уриб қўйди, аммо 90-дақиқада рақиб дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 1:1 кўринишида тенглаштирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.