Каррагер "Арсенал" футболчисидан узр сўради


Машҳур \"Ливерпул\"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер \"Арсенал\" ҳужумчиси Эберечи Эзени мақтади. Унинг хет-трики якшанба кунги Премьер-лига учрашувида \"Тоттенҳем\" устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабада асосий роль ўйнади.
27 ёшли футболчи \"Тоттенҳем\"га қарши 12-тур доирасидаги учрашувда 41, 46 ва 76-дақиқаларда гол уриб, жамоасини йирик ғалабага олиб чиқди. \"Эзе \"Арсенал\"га ўтганида, у ўйинларнинг натижасини ўзи ўзгартира олмайди, деб ўйлагандим.
Менинг хатом эди. Бу трансфернинг нақадар муҳимлигини англамаган эканман.
Эзе ҳақиқатдан ҳам жамоага катта таъсир ўтказа олади ва ҳатто чемпионликни олиб келиши мумкин\", – деди Sky Sports эксперти Каррагер Лондон дербиси ҳақида ўз фикрини билдирар экан. \"Арсенал\" Эберечи Эзени жорий йилнинг август ойида \"Кристал Пэлас\"дан 70 миллион евро эвазига сотиб олган эди.













