Ливерпуль рекорд трансферга тайёрланмоқда

Ливерпуль рекорд трансферга тайёрланмоқда
ПСЖ жамоасининг марказий ярим ҳимоячиси Жоау Невес "Ливерпуль" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, "Ливерпуль" 21 ёшли португалиялик футболчини рекорд сумма — 160 миллион еврога сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Жорий мавсумда Невес "Пари Сен-Жермен"нинг энг яхши тўпурари бўлиб, Франция чемпионати ва Чемпионлар лигаси доирасидаги тўққизта ўйинда олти та гол уришга муваффақ бўлган.

Невеснинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Нуфузли Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг трансфер қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.