Флик: Жароҳатлардан нолимаймиз, фақат олдинга!

Флик: Жароҳатлардан нолимаймиз, фақат олдинга!

Флик: Жароҳатлардан нолимаймиз, фақат олдинга!
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди. Шанба куни каталонияликлар “Атлетик Бильбао”га қарши ўйинда 4:0 ҳисобига ғалаба қозонишди.

Асосий таркибдан жароҳатдан тузалган Хоан Гарсия ва Ламин Ямал майдонга тушди, шунингдек, ўйин сўнгида Рафинья Диас ҳам майдонга чиқди. Аммо жароҳатлар муаммоси ҳали ҳамон долзарб: Педри, Гави ва Маркус Рэшфорд “кўк-анорранглилар”га “Камп Ноу”га қайтгандан кейинги илк учрашувда ёрдам бера олмадилар.

\"Мен ижобий кайфиятдаман ва барча футболчиларимизга ишонаман. Жамоамизда жуда кўп яхши футболчилар бор – биз жароҳатлардан шикоят қилмаймиз.

Мавжуд таркибга эътибор қаратиб, ишимизни давом эттиришимиз лозим,\" – дея таъкидлади Флик ўйиндан кейинги интервьюсида. Келаси сешанба куни “Барселона” Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда “Челси” билан куч синашади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.