“Челси” ва “Арсенал” ўйини бош ҳаками аниқланди

“Челси” ва “Арсенал” ўйини бош ҳаками аниқланди

“Челси” ва “Арсенал” ўйини бош ҳаками аниқланди
Англия Премьер-лигаси 13-туридан ўрин олган “Челси” ва “Арсенал” ўртасидаги ўйинни Энтони Тейлор бошқариб боради. Мазкур учрашув 30-ноябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” ҳозирда АПЛ мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва жамоа ҳисобида 29 очко мавжуд. Микел Артета шогирдлари ўтган турда ўз майдонида “Тоттенҳэм”ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Челси” эса 23 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа “Манчестер Сити”дан бир очко, “Астон Вилла”дан эса икки очкога олдинда.

12-тур доирасида “Челси” сафарда “Бёрнли”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоани испаниялик мураббий Энсо Мареска бошқаради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.