Гвардиола: Нима учун таркибни деярли тўлиқ ўзгартирдим

Гвардиола: Нима учун таркибни деярли тўлиқ ўзгартирдим
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси доирасидаги Байерга қарши ўйиндан олдин жамоанинг асосий таркибида деярли тўлиқ ўзгаришлар қилди. Испаниялик мутахассис ўтган шанба куни Ньюкаслга қарши ўйинда (1:2) мағлубиятга учраган таркибдан ўн ўзгариш амалга оширди.

Фақатгина таянч ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолди. "Мен 11 ўзгариш қилишни хоҳлаган эдим, аммо менинг захирамда тегишли ўн биринчи ўйинчи йўқ.

Бизнинг таркибимизда 22 футболчи бор, фақат 11 эмас. Олдинда кўплаб ўйинлар бор, бизга янги кучлар керак.

Ҳар бир футболчига имконият беришни истайман, улар бу ерда, Манчестер Ситида, ўйнаш учун етарлича яхши. Бу менинг танловим", – деди Гвардиола TNT Sportsга берган интервьюсида.

Манчестер Сити ва Байер ўртасидаги учрашув Москва вақти билан 23:00 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.