Обамеянг дубли 'Марсель'га ғалаба келтирди

'Марсель' ва 'Ньюкасл' Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида куч синашишди. Учрашув Франциянинг 'Велодром' стадионида бўлиб ўтди.
Меҳмонлар сафида Харви Барнс 6-дақиқада ҳисобни очиб, 'Ньюкасл'ни тезкор гол билан олдинга олиб чиқди. Аммо танаффусдан сўнг, 'Марсель' мураббийи Роберто де Зерби ўйинчиларни руҳлантиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида, 46 ва 50-дақиқаларда, Пьер-Эмерик Обамеянгнинг дубл голлари эвазига 'Марсель' ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Ўз имкониятларидан фойдалана олмаган 'Ньюкасл' ғалабани қўлдан бой берди ва француз клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ғалабадан сўнг, 'Марсель'нинг очколари 6 тага етди, 'Ньюкасл' эса 9 очкода қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Меҳмонлар сафида Харви Барнс 6-дақиқада ҳисобни очиб, 'Ньюкасл'ни тезкор гол билан олдинга олиб чиқди. Аммо танаффусдан сўнг, 'Марсель' мураббийи Роберто де Зерби ўйинчиларни руҳлантиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлим бошида, 46 ва 50-дақиқаларда, Пьер-Эмерик Обамеянгнинг дубл голлари эвазига 'Марсель' ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Ўз имкониятларидан фойдалана олмаган 'Ньюкасл' ғалабани қўлдан бой берди ва француз клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ушбу ғалабадан сўнг, 'Марсель'нинг очколари 6 тага етди, 'Ньюкасл' эса 9 очкода қолди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













