Ювентус 472 кундан кейин сафарда ғалаба қозонди

Ювентус 472 кундан кейин сафарда ғалаба қозонди
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи тур учрашувлари бошланди. Унда Италия грандларидан бири "Ювентус" Норвегияда "Будё-Глимт" жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалаба "Ювентус" учун жорий мавсум Чемпионлар лигаси доирасидаги илк сафар ғалабаси бўлди. Бундан ташқари, туринлик жамоа Европаининг энг нуфузли мусобақасидаги узоқ давом этган сафардаги ғалабасиз сериясига нуқта қўйди.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" охирги марта сафарда 2024-йилнинг 2-октябрида "Лейпциг" жамоасига қарши 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Ўшандан буён 472 кун ўтган эди.

Кейинги турда "Ювентус" ўз майдонида Кипрнинг "Паффос" жамоасини қабул қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.