Келдан Шлоттербек ҳақида миш-мишларга жавоб


Дортмунднинг \"Боруссия\" спорт директори Себастьян Кел жамоа ҳимоячиси Нико Шлоттербек ва клуб ўртасида янги шартнома бўйича келишмовчиликлар борлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди. \"Бу ҳақда ўқиганимда ҳайратда қолдим ва кўп кулдим.
Шлоттербек билан бирга бу миш-мишларга кулиб қўйдик. Биз Шлоттербек учун жозибали шароитлар яратишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Охир-оқибат, у муваффақиятга эришишни ва совринлар учун курашишни хоҳлайди, бу бизнинг ҳам мақсадимиз. Шунингдек, биз унинг молиявий кутганларини ҳам қондиришни хоҳлаймиз.
Умид қиламизки, у ижобий қарор қабул қилади\", - деди Кел Neue Westfälische нашрига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Шлоттербекнинг \"арилар\" билан шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.
Миш-мишларга кўра, футболчига \"Бавария\", \"Манчестер Юнайтед\" ва \"Барселона\" қизиқиш билдирмоқда.













