Левандовски трансфер шартларини маълум қилди

Левандовски трансфер шартларини маълум қилди

Левандовски трансфер шартларини маълум қилди
Сўнгги ҳафталарда юлдуз ҳужумчи Роберт Левандовски Туркиянинг \"Фенербахче\" клуби билан боғланиб келмоқда. Transfer News Live нашрининг таниқли журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб берган хабарига кўра, Левандовски Туркия Суперлигаси клубига трансфер эҳтимолини инкор этди.

Левандовски январ ойидаги трансфер ҳақида ўйлаётган бўлмаса-да, унинг фикри ўзгариши мумкинлигини тан олди. Агар \"Барселона\" янги ҳужумчини таркибга қўшса, Роберт ўз келажагини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Ҳозирда Роберт Левандовски 37 ёшда. Нуфузли Transfermarkt портали томонидан поляк ҳужумчисининг қиймати 10 миллион евро деб баҳоланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.