Мбаппе мавсумда 21 гол урди

Мбаппе мавсумда 21 гол урди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумда фантастик самарадорлик кўрсатмоқда. Франсиялик футболчи Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Олимпиакос"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида хет-трик қайд этди.

Эндигина у "Реал" сафида ўтказган 18 ўйинда 21 та гол уриб, уч бор жамоадошларига голли узатма берди. Мбаппе ҳозирда Чемпионлар Лигаси тўпурарлар пойгасида 8 та гол билан етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, у Испания Ла Лигаси тўпурарлар рўйхатида ҳам 13 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Франция терма жамоаси сардори "Реал"га 2024-йилнинг ёзида қўшилган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.