Компани: "Бавариянинг мағлубияти ҳал қилувчи эмас"

Компани: "Бавариянинг мағлубияти ҳал қилувчи эмас"
Бавария бош мураббийи Венсан Компани Лондондаги Арсенал билан ўйиндаги мағлубиятнинг оқибатлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Канонирлар" мавсумда биринчи марта баварияликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Энди Микел Артетанинг жамоаси Чемпионлар Лигаси умумий босқичида 15 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Бавария эса улардан 3 очкога ортда қолмоқда. "Бугунги ўйин натижаси Чемпионлар Лигаси тақдирини ҳал қилмади.

Биз ҳеч нарсани йўқотмадик. Аммо тўғри хулоса чиқазиб, март ва апрел ойларидаги ҳал қилувчи ўйинларда бу сабоқлардан фойдаланиш муҳим", – дея Компанининг сўзларини Bayern & Germany нашри келтирди.

Кейинги турда Бавария ўз майдонида Лиссабоннинг Спортинг жамоасини қабул қилади. Учрашув 9-декабр куни бўлиб ўтади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.