Симоне Индзаги Саудияда мағлубиятсиз давом этмоқда

Италиялик мураббий Симоне Индзаги ўз малакасини яна бир бор исботламоқда – у янги жамоаси "Ал-Ҳилол" билан ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрагани йўқ. Саудия Арабистони чемпионатининг тўққиз тури ўтказилиб, Симоне жамоаси еттита ўйинда ғалаба қозонди.
Шунга қарамай, "Ал-Ҳилол" ҳозирча турнир жадвалида пешқадам эмас. Чунки Криштиану Роналду жамоаси "Ал-Наср" барча тўққизта ўйинда ғалаба қозонган.
Индзаги жамоаси эса сентябр ойида икки марта дуранг қайд этган. Турнир жадвалининг етакчи жамоалари ўртасидаги тўғридан-тўғри учрашув январ ойи ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Симоне Индзаги илгари Миланнинг "Интер" клубини бошқарган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шунга қарамай, "Ал-Ҳилол" ҳозирча турнир жадвалида пешқадам эмас. Чунки Криштиану Роналду жамоаси "Ал-Наср" барча тўққизта ўйинда ғалаба қозонган.
Индзаги жамоаси эса сентябр ойида икки марта дуранг қайд этган. Турнир жадвалининг етакчи жамоалари ўртасидаги тўғридан-тўғри учрашув январ ойи ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Симоне Индзаги илгари Миланнинг "Интер" клубини бошқарган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













