ПСВ “Энфилд”да тарихий ғалаба қозонди

ПСВ “Энфилд”да тарихий ғалаба қозонди

ПСВ “Энфилд”да тарихий ғалаба қозонди
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида яна бир кутилмаган натижа қайд этилди. “Ливерпул” ўз майдонида Нидерландиянинг ПСВ жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу “Ливерпул” тарихида Еврокупоклар доирасида ўз уй стадиони “Энфилд”да иккинчи марта тўртта гол ўтказиб юбориши бўлди. Биринчи ҳолат 2023-йилнинг февраль ойида Мадриднинг “Реал” клубига қарши ўйинда рўй берган эди.

Ўшанда “Ливерпул” дастлаб 2:0 ҳисобида олдинга чиққан, аммо якунда 2:5 ҳисобида мағлуб бўлганди. Энди “Ливерпул” Чемпионлар лигасидаги навбатдаги ўйинини меҳмондаги “Интер”га қарши ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.