Давид Луис Чемпионлар Лигасида рекорд ўрнатди

Давид Луис Чемпионлар Лигасида рекорд ўрнатди

Давид Луис Чемпионлар Лигасида рекорд ўрнатди
Европа футболида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди. Кипрнинг \"Пафос\" жамоаси \"Монако\" клуби билан дуранг ўйнаб, ҳар икки жамоа иккита голга муаллифлик қилди.

Ушбу ўйин давомида бразилиялик ҳимоячи Давид Луис \"Пафос\" таркибида гол уришга муваффақ бўлди. Маълум бўлишича, Давид Луис ушбу голни 38 ёш 218 кунликда киритган.

Бу натижа Чемпионлар Лигаси тарихидаги иккинчи энг ёши катта гол муаллифи бўлишига сабаб бўлди. Биринчи ўрин эса португалиялик Пепега тегишли бўлиб, у 40 ёш 290 кунликда \"Реал Мадрид\" ва \"Порту\" клублари сафида гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Давид Луис аввалроқ Франсиянинг \"ПСЖ\" ва Англиянинг \"Челси\" клублари сафида ҳам тўп сурган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.