Ливерпул 10-мағлубиятини қабул қилди

Ливерпул 10-мағлубиятини қабул қилди
Англиянинг "Ливерпул" жамоаси кетма-кет мағлубиятлар сериясини давом эттирмоқда. Бу сафар жамоа "Энфилд" стадионида Голландиянинг ПСВ жамоасига қарши ўйинда кутилмаганда енгилди ва ПСВ уч очкони осонликча қўлга киритди.

"Ливерпул" учун бу мағлубият жорий мавсумдаги ўнинчиси бўлди, ҳолбуки йил ҳали ноябрь ойида. Агар "Ливерпул" 30-ноябрь куни "Вест Хэм"га қарши учрашувда ҳам мағлуб бўлса, клуб учун аччиқ рекорд янгиланади.

Клуб тарихида фақат 1953/1954-йилги мавсумда ноябрь ойининг охирига қадар 11 мағлубият қайд этилган эди. Ўша мавсумда "Ливерпул" Англия чемпионати ва Кубогида иштирок этган ва натижада Биринчи дивизиондан тушиб кетган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.