Мбаппе 29-дақиқагача хет-трик қайд этди

Франсиялик ҳужумчи Килиан Мбаппе Пирейда ўтган учрашувда маҳаллий "Олимпиакос" дарвозасига тўртта гол уриб, ёрқин ўйин намойиш этди. Учрашувнинг дастлабки 29 дақиқасида эса у хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.
Чемпионлар лигаси тарихида Мбаппедан олдин фақат икки футболчи бундай тезликда хет-трикка эришган. 1996 йили Италия "Милан"ининг собиқ ҳужумчиси Марко Симоне Норвегия "Русенборг" жамоасига 24-дақиқагача учта гол урган эди.
Кейинги рекорд эса яқинда, 2022 йил март ойида қайд этилган. "Бавария" сафида ўзининг сўнгги мавсумини ўтказган Роберт Левандовски "РБ Зальцбург" дарвозасига атиги 23 дақиқада учта гол киритган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Чемпионлар лигаси тарихида Мбаппедан олдин фақат икки футболчи бундай тезликда хет-трикка эришган. 1996 йили Италия "Милан"ининг собиқ ҳужумчиси Марко Симоне Норвегия "Русенборг" жамоасига 24-дақиқагача учта гол урган эди.
Кейинги рекорд эса яқинда, 2022 йил март ойида қайд этилган. "Бавария" сафида ўзининг сўнгги мавсумини ўтказган Роберт Левандовски "РБ Зальцбург" дарвозасига атиги 23 дақиқада учта гол киритган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













