Антони: 'Йилнинг асосий ўйинини ўтказиб юбораман'

Бетис футболчиси Антони ўзининг дисквалификацияси ҳақида гапирди. Ўтган турда Жиронага қарши ўйинда бразилиялик футболчи қизил карточка олиб, Севилья билан бўладиган дербида иштирок эта олмайди.
'Мен бундай ўйинни ўтказиб қўяётганимдан жуда афсусдаман. Бу йилнинг асосий ўйини ва унда қатнашиш имконим йўқлигини англаш оғир', – дея таъкидлади 25 ёшли вингер Европа Лигасида Утрехт устидан қозонилган 2:1 ҳисобигаги ғалабадан кейинги интервьюсида.
Антони жорий мавсумда Бетис сафида барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Севилья дербиси якшанба, 30-ноябрь куни бўлиб ўтади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!'Мен бундай ўйинни ўтказиб қўяётганимдан жуда афсусдаман. Бу йилнинг асосий ўйини ва унда қатнашиш имконим йўқлигини англаш оғир', – дея таъкидлади 25 ёшли вингер Европа Лигасида Утрехт устидан қозонилган 2:1 ҳисобигаги ғалабадан кейинги интервьюсида.
Антони жорий мавсумда Бетис сафида барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Севилья дербиси якшанба, 30-ноябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













