Реал Мадрид афсонаси: Мбаппе доим етакчи бўлган

Реал Мадрид афсонаси: Мбаппе доим етакчи бўлган
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Уго Санчес жамоанинг ҳозирги юлдузи Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдирди. Француз ҳужумчиси Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйинда Грециянинг "Олимпиакос" клубига қарши учрашувда покер қайд этиб, "Реал"нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.

"Мбаппе ажойиб спорт формасида. У ўзига бўлган ишончи ва доимо унга хос бўлган етакчилик харизмасини намойиш қилмоқда", – деди Уго Санчес El Larguero нашрига берган интервьюсида.

26 ёшли Килиан Мбаппе жорий мавсумда "Реал" сафида барча мусобақаларда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган. Якшанба куни Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоа Ла Лиганинг навбатдаги турида "Жирона"га қарши ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.