Левандовски Ҳоландни ортда қолдирди: Европадаги даҳшатли натижа


Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовски майдонга тушганида ажойиб самарадорлик кўрсатмоқда. 37 ёшли футболчи жорий Ла Лига мавсумида 513 ўйин дақиқасида саккизта гол урди, бу эса ҳар бир гол учун ўртача 64 дақиқа демакдир.
Managing Barca хабарига кўра, бу кўрсаткич Европанинг бешта етакчи чемпионатида Бавария ҳужумчиси Гарри Кейндан (62,6) кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Учинчи ўринда эса Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанд (74,1) жойлашган.
Бугун \"кўк-анорранглилар\" ўз уй майдонида Ла Лига доирасида Алавесни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:15 да бошланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













