Истиклол Роналдунинг келмаганидан норози


Истиклол футбол клуби бош директори Шахзод Сулаймонов Ал-Наср жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинига келмаганига ўз муносабатини билдирди. \"Роналдунинг Тожикистондаги Истиклол билан ўйинга келмаганидан жуда хафа бўлдик.
У сафар ўйинларига бормайди. Бунгача ҳам уни Ҳиндистон ва Ироқда ўтказилган ўйинларда кўрмагандик\", - деди бош директор Sport24 нашрига.
Истиклол ва Ал-Наср жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 26-ноябр куни Тожикистонда бўлиб ўтади. Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг Ал-Наср клубида 2023-йил январ ойидан бери тўп сурмоқда.
40 ёшли ҳужумчининг шартномаси 2027-йилнинг ўртасигача амал қилади. Унинг трансфер бозори қиймати 12 миллион еврога тенг.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













