«Гарри Поттер» Керемга қимматга тушди: Warner Bros судга бермоқда


Туркиянинг \"Фенербахче\" клуби футболчиси Керем Артюркоглу кутилмаган муаммога дуч келди. Уни машҳур Warner Bros.
киностудияси судга берди. Гап шундаки, футболчи \"Гарри Поттер\" саргузаштлари ишқибози бўлиб, ўзининг голларини мазкур фильм қаҳрамонларидан бирига ишора қилиб нишонлайди.
Бироқ, муаммо унинг голни қандай нишонлашида эмас, балки ижтимоий тармоқлардаги баъзи постларига \"Гарри Поттер\" фильмларидан олинган мусиқаларни қўшиб эълон қилганида. Бу эса муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳисобланади.
Агар футболчи бу масалани ҳал қилмаса, иш суд орқали кўриб чиқилади. Эслатиб ўтамиз, ёз охирида Артюркоглу Лиссабоннинг \"Бенфика\" клубини тарк этиб, Туркияга қайтганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













