Попов: Сафоновга ижара яхши ечим

Попов: Сафоновга ижара яхши ечим
Ўтмишда таниқли футболчи бўлган Алексей Попов «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Россиялик дарвозабон жорий мавсумда бирор марта ҳам майдонга тушмади.

Парижликлар асосий дарвозабони сифатида Люка Шевалени кўриб келмоқда. «Эҳтимол, унга бошқа клубга ижарага ўтиш керакдир, чунки бу ерда унга ишонч билдирилмаяпти.

«ПСЖ»да бир неча дарвозабонни ўзгартиришди, бироқ охир-оқибат Сафонов ҳолатдан зарар кўраяпти. Бунинг сабабини билмайман», – деди Попов Legalbet нашрига.

Матвей Сафонов 2024-йилнинг ёзида «Краснодар»дан Франция клубига ўтган эди. У «ПСЖ» сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, улардан 7 тасида ўз дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.