Осасуна Майорка майдонида ажойиб қайтиш қилди

Осасуна Майорка майдонида ажойиб қайтиш қилди

Осасуна Майорка майдонида ажойиб қайтиш қилди
Испания чемпионатининг 14-турида \"Майорка\" ва \"Осасуна\" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ўйинда ҳисоб 62-дақиқагача очилмади, шундан сўнг мезбонлар пеналтидан Ведат Мурики орқали олдинга чиқиб олишди.

Бир неча дақиқа ўтиб, Косовонинг миллий терма жамоаси вакили Ведат Мурики яна гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Бироқ \"Осасуна\" мағлубиятга рози бўлмади ва ўйинга қайтишга эришди.

82-дақиқада Рауль Гарсия ҳисобни қисқартирди. Иккинчи бўлимга қўшилган вақтнинг сўнгги дақиқаларида Флавиан Бойомо гол уриб, якуний ҳисобни 2:2 кўринишида белгилади.

Шундай қилиб, \"Майорка\" ва \"Осасуна\" дуранг натижа билан майдонни тарк этишди. Жамоалар ҳозирда турнир жадвалида мос равишда 15-ва 17-ўринларни банд этган бўлиб, \"Майорка\" 13 очко, \"Осасуна\" эса 12 очко тўплаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.