Вильярреал сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонди

Вильярреал сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонди

Вильярреал сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонди
Испания чемпионатининг 14-турида \"Реал Соседад\" ва \"Вильярреал\" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувда мезбонлар \"Реал Соседад\" 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

\"Вильярреал\" сафарда Айосе Перес ва Альберто Молейронинг голлари эвазига 2:0 ҳисобига олдинга чиқиб олган эди. \"Реал Соседад\" сафида 60-дақиқада Карлос Солер ҳисобни қисқартирди.

77-дақиқада россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян майдонга тушди. Ўйиннинг 87-дақиқасида Андер Барренечеа \"Реал Соседад\"нинг иккинчи голини уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Аммо \"Вильярреал\" ўйин якунида Альберто Молейронинг дубли орқали ғалабани қўлга киритди. Якуний ҳисоб – 2:3.

Бу \"Вильярреал\"нинг кетма-кет бешинчи ғалабаси бўлди ва улар очколар бўйича \"Реал Мадрид\"ни қувиб етди. Аммо мадридликлар ҳали ўз учрашувини ўтказганича йўқ.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.