79 ёшида Билли Бондс вафот этди


Лондоннинг \"Вест Хем\" клуби ўз тарихидаги ёрқин саҳифалардан бирини йўқотди — клуб рамзига айланган Билли Бондс 79 ёшида вафот этди. Ушбу қайғули хабарни клуб матбуот хизмати эълон қилди.
Бондс 1967-йилдан бошлаб 21 йил давомида \"молотобозлар\" сафида 799 та ўйин ўтказган. У икки марта Англия Кубогини қўлга киритган.
1990-йиллар бошида клуб бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган, гарчи у бу лавозимда катта ютуқларга эриша олмаган бўлса ҳам, 1992-йилда \"Вест Хем\" Англия Премьер-лигасидан тушиб кетганидан сўнг, айнан у уни яна юқори лигага қайтаришга муваффақ бўлган. Ҳозирда \"Вест Хем\" Англия чемпионати турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













