Хойлунн: Тез орада гол ураман деган умиддаман

Хойлунн: Тез орада гол ураман деган умиддаман
А Сериянинг 13-турида "Наполи" сафарда "Рома"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Жамоанинг ягона голига бразилиялик ҳужумчи Давид Нерес муаллифлик қилди.

Неаполликларнинг даниялик форварди Расмус Хойлунн сўнгги икки ойдан бери гол ура олмаганига қарамай, тез орада бу серияни бузишига ишонмоқда. "Албатта, мен ҳам гол уришни хоҳлайман, бу менинг ҳужумчи сифатидаги вазифам.

Аммо жамоага бошқа йўллар билан ёрдам бераётганимдан ҳам хурсандман. Муҳими, ғалаба қозониш, жамоавий муваффақият биринчи ўринда туради", – дея Хойлунннинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.

Келгуси турда "Наполи" Туриннинг "Ювентус" жамоасига қарши майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.