Аргентинада Месси ҳайкали яна вандализмга учради

Аргентинада Месси ҳайкали яна вандализмга учради
Аргентинада Лионель Месси ҳайкали яна вандализм қурбони бўлди. Diario Registrado нашрининг хабарига кўра, якшанба куни эрталаб номаълум шахслар Мар-дель-Плата марказидаги бар ёнида ўрнатилган ҳайкални бузиб ташлашган.

Ҳайкал икки қисмга бўлинган: бош ва юқори қисми алоҳида жойда ётган ҳолатда топилган. Бу аргентиналик футболчиларга бағишланган ёдгорликлар билан боғлиқ биринчи ҳодиса эмас.

Бунгача Буэнос-Айресда дарвозабон Эмилиано Мартинес тасвири туширилган мурал ҳам зарар кўрган эди. Месси ҳайкали эса аввалги вандализм таъсиридан кейин қайта тикланган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.