Милан Сидики Шерифни кузатмоқда

Милан Сидики Шерифни кузатмоқда

Милан Сидики Шерифни кузатмоқда
Италиянинг \"Милан\" клуби ёш ҳужумчи излаётган бўлиб, Франция чемпионатининг энг истиқболли футболчиларидан бири бўлган Сидики Шерифга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбаларага кўра, гап 18 ёшли ҳужумчи Сидики Шериф ҳақида кетмоқда. У \"Анже\" жамоаси вакили бўлиб, \"россонери\" скаутлари бу мавсум бошидан буён унинг ўйинларини кузатиб келмоқда ва уни келажак учун муҳим трансфер сифатида кўрмоқда.

Шерифнинг \"Анже\" билан шартномаси 2028-йилнинг июнига қадар амал қилади, бу эса клубни музокараларда кучли позицияда ушлаб туради. Жорий мавсумда бозор қиймати 2 миллион еврога баҳоланган футболчи Франция чемпионатида 14 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.