Лаутаро Мартинес клуб тарихида тўртинчи бўлди

Лаутаро Мартинес клуб тарихида тўртинчи бўлди

Лаутаро Мартинес клуб тарихида тўртинчи бўлди
Аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг икки голи \"Интер\"га Италия чемпионатининг 13-тури доирасида сафарда \"Пиза\" устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. \"Интер\" сардори клуб сафида барча расмий турнирлар ҳисобида 163-голини уриб, жамоа тарихида тўртинчи ўринга кўтарилди.

У Сандро Матццолани (162 гол) ортда қолдирди. Жамоа тарихида Лаутародан олдинда фақат уч футболчи қолди: Жузеппе Меацца (284 гол), Алессандро Алтобелли (209 гол) ва Роберто Бонисенга (173 гол).

Лаутаро ушбу учликка яқинлашишни келаси баҳоргача амалга ошириши мумкин. Кейинги турда \"Интер\" 6-декабр куни \"Комога\" қарши ўз майдонида ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.