Флик: 'Жоан Гарсия трансфери тўғри қарор эди'

Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа асосий дарвозабони Жоан Гарсия ҳақида фикр билдирди. "Жоан Гарсиядан нимаси билан ҳайратландингиз?
Бу мураккаб савол, чунки мен илгари Мануэль Нойер ва Марк-Андре тер Штеген каби буюк дарвозабонларни бошқарганман. Жоаннинг келажаги ёрқин.
Мен биринчи кунданоқ унинг салоҳиятини кўрдим. У жуда сифатли дарвозабон: тўпи билан яхши ишлайди, тезкор ва динамик.
Унинг трансфери тўғри қарор эди – яқин йилларда у бизга барқарорлик олиб келади," – деди Флик журналистларга. Эслатиб ўтамиз, Жоан Гарсия яқинда тиззасидан олган жароҳати сабаб икки ой майдонга туша олмаганидан сўнг сафга қайтди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бу мураккаб савол, чунки мен илгари Мануэль Нойер ва Марк-Андре тер Штеген каби буюк дарвозабонларни бошқарганман. Жоаннинг келажаги ёрқин.
Мен биринчи кунданоқ унинг салоҳиятини кўрдим. У жуда сифатли дарвозабон: тўпи билан яхши ишлайди, тезкор ва динамик.
Унинг трансфери тўғри қарор эди – яқин йилларда у бизга барқарорлик олиб келади," – деди Флик журналистларга. Эслатиб ўтамиз, Жоан Гарсия яқинда тиззасидан олган жароҳати сабаб икки ой майдонга туша олмаганидан сўнг сафга қайтди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













