Варди ярим йил ичида илк дублини қайд этди

Варди ярим йил ичида илк дублини қайд этди

Варди ярим йил ичида илк дублини қайд этди
Жейми Варди ярим йилдан кўпроқ вақт ичида илк бор дубл қайд этди. 38 ёшли \"Кремонезе\" ҳужумчиси А Серия доирасида \"Болоня\"га қарши ўйинда икки бор гол уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобига олдинда бўлишига ҳисса қўшди.

Англиялик футболчи биринчи таймда, 35-дақиқада ҳисобни очди, кейин эса иккинчи бўлим бошида, 50-дақиқада яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Вардининг сўнгги марта шундай натижага эришгани 2024 йилнинг 29-апрелига тўғри келади.

Ўшанда у \"Лестер\" сафида \"Престон\"га қарши Чемпионшип учрашувида дубл қайд этиб, \"тулкилар\"га 3:0 ҳисобига ғалаба келтирганди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.