Спаллетти: Влахович 2-3 ой майдонга чиқмайди

Спаллетти: Влахович 2-3 ой майдонга чиқмайди
“Ювентус” бош мураббийи Лучано Спаллетти ҳужумчи Душан Влаховичнинг тикланиш муддати ҳақида маълумот берди. Влахович Италия чемпионатининг 13-турида "Кальяри"га қарши ўйинда (2:1) старт таркибида майдонга тушди, бироқ 31-дақиқада жароҳат олиб, ўйинни тарк этишга мажбур бўлди.

— Влаховичнинг тикланиш муддати? Менимча, у икки ёки уч ой ичида майдонга қайтади, лекин аниқроқ маълумотни шифокорлар беради, — деди Спаллетти журналист Николо Скирага интервьюсида.

25 ёшли Влахович жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Tovmurodov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.