Манчестер Сити ПСЖ футболчисини нишонга олди


Франциянинг ПСЖ клуби вингери Дезире Дуэ Манчестер Сити учун 2026 йилги асосий трансфер мақсадига айлангани ҳақида Fichajes хабар бермоқда. Манбага кўра, Манчестер Сити 20 ёшли иқтидор эгаси учун 114 миллион евродан ортиқ маблағ ажратишга тайёр.
Дезире Дуэ Парижда ўзини қулай ҳис қилаётган бўлса-да, Англия Премер-лигасида ўзини синаб кўришни истамоқда. Жорий мавсумда Дуэ барча мусобақаларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.
Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йил ўртасигача мўлжалланган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













