Барселона Дани Ольмо ҳақида хабар берди

Барселона Дани Ольмо ҳақида хабар берди
Барселона клуби ярим ҳимоячи Дани Ольмонинг жароҳати юзасидан расмий баёнот берди. Испания чемпионатининг сешанба куни Атлетикога қарши ўйинида Ольмо чап елкасидан жароҳат олди.

Тиббий кўрикдан сўнг, футболчига жарроҳлик амалиётисиз консерватив даволаниш тавсия этилди. Барселона мутасаддилари Ольмонинг тахминий тикланиш муддатини бир ой деб белгилади.

Шу сабабдан, ярим ҳимоячи 2025-йил охиригача майдонга туша олмайди. Барселона ҳозирда Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги Реал Мадриддан тўрт очкога олдинда.

Лекин Мадрид клуби ҳали жорий турдаги ўз ўйинини ўтказмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.