Кассано Аллегри услубини танқид қилди

Собиқ "Милан" ҳужумчиси Антонио Кассано жамоанинг ҳозирги ўйин сифати ва Массимилиано Аллегри фаолияти юзасидан ўзининг кескин фикрларини билдирди. Кассано фикрича, "россонери"нинг бугунги футболдаги услуби на клуб даражасига, на унинг тарихий анъаналарига мос келади.
У Аллегри ва Жозе Моуриньони солиштириб, ҳар иккала мураббий вақт ўтиши билан ўз долзарблигини йўқотаётганини таъкидлади. "Мен бир вақтлар Моурино ўз мавқеини йўқотади ва иккинчи даражага тушиб қолади, деб айтган эдим.
Ишончим комил, худди шу нарса Аллегри билан ҳам содир бўлади. 2025-йилда "Милан" шундай оддий футбол кўрсатаётганига ишониш қийин.
Бу клуб гўзаллик, услуб ва маҳорат билан боғланган. Лекин ҳозир-чи?
Жамоа ўз дарвозаси олдида туради, чуқурлик яратмайди, кейин эса фақат қарши ҳужумга ўтиб, гол уради", - деди Кассано Milan News нашрига. Жорий мавсумда "Милан" 28 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!У Аллегри ва Жозе Моуриньони солиштириб, ҳар иккала мураббий вақт ўтиши билан ўз долзарблигини йўқотаётганини таъкидлади. "Мен бир вақтлар Моурино ўз мавқеини йўқотади ва иккинчи даражага тушиб қолади, деб айтган эдим.
Ишончим комил, худди шу нарса Аллегри билан ҳам содир бўлади. 2025-йилда "Милан" шундай оддий футбол кўрсатаётганига ишониш қийин.
Бу клуб гўзаллик, услуб ва маҳорат билан боғланган. Лекин ҳозир-чи?
Жамоа ўз дарвозаси олдида туради, чуқурлик яратмайди, кейин эса фақат қарши ҳужумга ўтиб, гол уради", - деди Кассано Milan News нашрига. Жорий мавсумда "Милан" 28 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













