Винисиус "Реал"нинг йирик ғалабасини баҳолади


Мадриднинг \"Реал\" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Ла Лига доирасида \"Атлетик\" Бильбао жамоаси устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз муносабатини билдирди. Хаби Алонсо бошқарувидаги жамоа ушбу ғалабани Килиан Мбаппе томонидан киритилган дубль ва Эдуардо Камавинганинг голи орқали қўлга киритди.
\"Бу – \"Мадрид\". Голлар қайтаяпти.
Энди якшанба куни уйда учрашамиз. Hala Madrid\", – дея ўз фикрларини билдирди бразилиялик футболчи, у учрашувда 78-дақиқагача майдонда ҳаракат қилган эди.
\"Реал\" сафарда кетма-кет олти ўйинда майдонга тушди. 7-декабр куни \"қироллик клуби\" \"Сантьяго Бернабеу\" стадионига қайтиб, \"Сельта\" жамоасига қарши ўйин ўтказади.
Жорий Испания чемпионатида Винисиус ҳисобида бешта гол ва тўртта голли узатма мавжуд.













