УЕФА Бенфика мухлисларига тақиқ қўйди

УЕФА Бенфика мухлисларига тақиқ қўйди
Европа футболи раҳбарияти қарори билан Португалиянинг "Бенфика" клуби мухлислари Чемпионлар лигасидаги кейинги сафар ўйинида ўз жамоасини қўллаб-қувватлай олмайди. Бу ҳақда Footboom нашри хабар берди.

Клубнинг бу жазоси "Аякс"га қарши ўйинда мухлислар томонидан пиротехника воситаларидан фойдаланилгани сабабли белгиланди. Натижада "Бенфика"га "Ювентус"га қарши сафар ўйинида чипталарни сотиш тақиқланди.

Жамоа раҳбарияти бундай ҳолат такрорланса, мухлислар ҳатто уй учрашувларида ҳам қаттиқ чоралар билан юзлашиши ҳақида огоҳлантирди. 5-турдан сўнг "бурғутлар" турнир жадвалида 3 очко билан 30-ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.