Арсенал 70 млн евролик ҳужумчини кузатмоқда

Арсенал 70 млн евролик ҳужумчини кузатмоқда
Айнтрахт Франкфурт клуби ҳужумчиси Жан Маттео Баоя Лондоннинг Арсенал жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манбаларига кўра, Арсенал 20 ёшли француз футболчисига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ трансфер фақат ёзги даврда амалга ошиши мумкин, январ ойида эмас.

Айнтрахт футболчининг трансфери учун тахминан 70 миллион евро талаб қилмоқда. Жорий мавсумда Баоя барча мусобақаларда 18 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Француз футболчисининг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойигача мўлжалланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.