Рой Кин Манчестер Юнайтед таркибидан норози

Собиқ "Манчестер Юнайтед" футболчиси Рой Кин жамоанинг жорий мавсумдаги муаммоларидан бирини очиқлади. Пайшанба куни "қизил иблислар" ўз майдонида "Вест Хэм" билан 1:1 ҳисобига дуранг ўйнади, рақиб эса 83-дақиқада гол урди.
"Агар "Манчестер Юнайтед" таркибига ва трансферларга сарфланган маблағларга назар ташласак, жамоада чуқурлик етишмаслигини кўриш мумкин. Айниқса, ҳужум чизиғида бу жуда сезилади", – деди Кин ўйин якунларини шарҳлар экан.
Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. 8-декабрь куни "МЮ" чемпионатнинг асосий аутсайдери "Вулверхэмптон"га қарши сафар ўйинини ўтказади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!"Агар "Манчестер Юнайтед" таркибига ва трансферларга сарфланган маблағларга назар ташласак, жамоада чуқурлик етишмаслигини кўриш мумкин. Айниқса, ҳужум чизиғида бу жуда сезилади", – деди Кин ўйин якунларини шарҳлар экан.
Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. 8-декабрь куни "МЮ" чемпионатнинг асосий аутсайдери "Вулверхэмптон"га қарши сафар ўйинини ўтказади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













