Рафинья 2026 йилда "Барселона"ни тарк этиши мумкин

Рафинья 2026 йилда "Барселона"ни тарк этиши мумкин
Барселонанинг бразилиялик вингери Рафинья Диас келаси йил ёзида клубни тарк этиши мумкин. Юлдуз футболчининг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади, аммо Саудия Арабистони чемпионати вакиллари аллақачон унга қизиқиш билдиришган.

Diario Sport хабарига кўра, агар Рафинья жаҳон чемпионатидан сўнг ўзи трансферни сўраса, каталонияликлар уни Саудия клубига сотишга рози бўлиши мумкин. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Рафиньянинг нархи 90 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Шу ойнинг ўзида "Барселона" ҳужум чизиғининг етакчисига 29 ёш тўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.