Флик: Гарсия яқин орада Барселона сардори бўлади

Флик: Гарсия яқин орада Барселона сардори бўлади
Барселона бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳимоячи Эрик Гарсия билан шартнома узайтирилгани юзасидан ўз фикрларини билдирди. "Кўк-анорранглилар" жума куни футболчи билан янги келишувни расман эълон қилишди.

"Мен жуда хурсандман. У биз учун жуда муҳим футболчи.

Эрик клубни яхши билади ва шартнома узайтирилишини тўлиқ ҳақли равишда қўлга киритди. У бу клубни ҳеч кимдан кам севмаслигини исботлади.

Тез орада уни Барселона сардори сифатида кўрамиз. Нега йўқ?

У фантастик футболчи", - деди Флик матбуот анжуманида. Айни пайтда Ханс-Дитер Флик Барселонани Ла Лига доирасидаги Бетисга қарши сафар учрашувига тайёрламоқда.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.