Марсело Моуриньодан қандай сабоқ олганини айтди

Марсело Моуриньодан қандай сабоқ олганини айтди
Бразилиялик собиқ ҳимоячи Марсело Жозе Моуриньо билан "Реал Мадрид"да бирга ишлаган даврини эслаб, у қандай ёрдам бергани ҳақида гапирди. "Машғулот пайтида Моуриньо мендан сўради: 'Нега Жанубий Африкадаги Жаҳон чемпионатига чақирилмагансан?' Ўша пайтда мен ёш ва бироз ўзига бино қўйган эдим.

Шунинг учун эҳтимол мураббий мени истамагандир, деб жавоб бердим. Аммо Моуриньо менга очиқчасига айтди: 'Йўқ, бу шундай эмас.

Сени чақиришмади, чунки ёмон ўйнадинг. Лекин мен сенга яхши ўйнашни ўргатаман.' У менга ҳақиқатдан ҳам кўп нарсани ўргатди.

Унинг ёрдамида мен янада агрессивроқ ўйнай бошладим ва ҳимоячи, аввало, ҳимояланиши кераклигини тушундим, ҳужум қилиш кейинги вазифа эканлигини англадим", - деди Марсело. Эслатиб ўтамиз, Марсело "Реал Мадрид"да 2007 йилдан 2022 йилгача фаолият олиб борган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.