Бавария Кобби Майнуга қизиқмоқда

Бавария Кобби Майнуга қизиқмоқда
Манчестер Юнайтед ярим ҳимоячиси Кобби Майну Германиянинг Бавария клуби эътиборини тортди. "Қизил иблислар" бош мураббийи Рубен Аморим 20 ёшли футболчини асосий таркибда кўрмаяпти.

Шу сабабли, ёш футболчи жорий йил ёзидан бери бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган. United Zone нашрига кўра, Майнуга фақат Италия чемпиони Наполи эмас, балки Бавария ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Шунга қарамай, Манчестер Юнайтед раҳбарияти қишда футболчини сотиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Маълумотларга кўра, Кобби Майну ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижарага кетишни хоҳламоқда.

Transfermarkt портали ушбу футболчини 45 миллион еврога баҳолаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.