Рауль АПЛдаги испан мураббийлар дуэлига гувоҳ бўлди

Рауль АПЛдаги испан мураббийлар дуэлига гувоҳ бўлди

Рауль АПЛдаги испан мураббийлар дуэлига гувоҳ бўлди
Мадриднинг \"Реал\" клуби собиқ ҳужумчиси ва ҳозирги мураббий Рауль Гонсалес Бланко Англия Премьер-лигасининг шанба кунги \"Астон Вилла\" ҳамда \"Арсенал\" ўртасидаги учрашувини стадиондан кузатди. Трансляция давомида оператор \"Вилла Парк\" трибуналарида \"Қироллик клуби\"нинг собиқ юлдузини кўрсатди.

Маълумки, бу учрашув Раулнинг ватандош мураббийлари ўртасидаги дуэл бўлди. \"Астон Вилла\" жамоасини Унаи Эмери бошқараётган бўлса, \"Арсенал\"га сўнгги олти йил давомида Микел Артета раҳбарлик қилмоқда.

Учрашувнинг асосий вақти охирига яқинлашаётган бир вақтда ҳисоб тенг – 1:1. Биринчи бўлимда Метт Кэшнинг голи билан \"Астон Вилла\" олдинга чиқиб олган бўлса, иккинчи бўлимда Леандро Троссар \"Арсенал\" учун ҳисобни тенглаштирди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.